icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди

24.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Холид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари, энг аввало энергетика соҳасида илгари сурилаётганини юқори баҳолади.

 “ACWA Power” корпорацияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик лойиҳаларни илгари суришга ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, Саудия тараққиёт фонди иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Йўл харитаси” асосида нефть-газ, газ-кимё ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда бошқа устувор йўналишларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo