icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти номига муборак Рамазон ойи муносабати билан табриклар келмоқда

13.04.2022

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, таниқли давлат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар томонидан дўст Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилган. Ушбу қутлуғ кунлар мамлакатимиз ва минтақамизнинг бутун мусулмон умматига фаровонлик ва равнақ олиб келиши алоҳида қайд этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Қувайт Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ;

Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа;

Иордания Подшоҳи Абдулла II;

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI;

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Қувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Миср Бош имоми, “Ал Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййиб.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo