icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

09.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини, мамлакатларимизнинг биродар халқлари ва фахрийларини Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаровонлик,  тинчлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари изчил ошиб бораётгани, парламентлар, ҳукуматлар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo