icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди

12.05.2022

Давлат раҳбари Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди.

Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Оилалар ўз уйида эшик-ромлар тайёрлаб сотади. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.

Лекин ҳовлида шароитлар етишмасди. Об-ҳаво, шовқин ноқулайлик туғдирарди. Бувайдалик ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳаллада мебелсозликка ихтисослашган мажмуа барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги шароитларни кўздан кечирди. Бир қаватли биноларда ишлаб чиқариш устахоналари, икки қаватли биноларда савдо, кўргазма ва маиший хизмат хоналари жойлашган.

Президентимиз янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

- Булар бу кунга машаққат билан келган. Энди ҳар куни ишлашга ҳам тайёр. Фақат бунинг учун барқарор хомашё ва бозор керак. Давлат шу жиҳатдан ёрдам берса, ҳунармандларнинг иши юришади, шогирдлари кўпаяди, даромади ошади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мажмуада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозордан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 3 минг 700 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланиши мўлжалланган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo