icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ёшлар ва хотин-қизлар учун замонавий меҳнат шароитлари яратилмоқда

12.05.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳрида ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди.

Наврўз маҳалласи ҳудудидаги бу жой илгари тошлоқ, фойдаланилмайдиган ер эди. Лекин коммуникация ва логистика жиҳатидан жуда қулай.

Шу боис 7 гектар майдонда ушбу саноат зонаси ташкил этилди. Бу ерда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати бўйича 28 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда уларнинг 12 таси ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Барча корхоналарда мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари корхоналардан бирида ишлаётган аёллар билан суҳбатлашди.

- Инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳаракатларимизда аёлларга алоҳида аҳамият қаратаяпмиз. Аёл бу - оила дегани, баркамол фарзандлар дегани. Нима учун “Аёллар дафтари” ташкил қилдик? Ҳар бир эҳтиёжманд хотин-қизга эътибор қилиш учун. Сизнинг ҳам баъзиларингиз “менинг қўлимдан келмайди” деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Қила олар экансиз-ку. Сизларда мана шундай ишонч бўлиши учун, қизларимиз касб-ҳунарли бўлиши учун бундан кейин ҳам ҳамма имкониятларни ишга соламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай саноат зоналарини чекка туманларда ҳам очиб, унга ёшларни жалб этиш, касбга ўргатиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз Тошлоқ туманидаги “Agro impex valley” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Қиймати 100 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу корхона 2020 йилда ишга туширилган. Бу ерда “Амира текстил” белгиси остида тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ёзги пойабзалларнинг уски қисми ҳам тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Тошлоқ туманида ишлаб чиқарилаётган саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo