icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти глобал тараққиёт масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади

24.06.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун, 24 июнь куни, “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этади.

Хитой томонининг раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда БРИКС гуруҳи мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикасининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Аргентина, Индонезия, Жазоир, Малайзия, Миср, Эрон, Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этади. Жами 18 та мамлакат делегациялари қатнашиши кутилмоқда.

Форум кун тартибидан 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Энг аввало, “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Барқарор ривожланиш мақсадларига биргаликда эришишда кенг халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, янги “БРИКС плюс” формати БРИКС гуруҳига аъзо давлатларнинг бошқа етакчи ривожланаётган мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Форум ўзаро савдо ва инвестицияларни илгари суриш, илғор технологиялар ва билимларни трансфер қилиш, кооперация алоқаларини ва транспорт-коммуникация боғлиқлигини ривожлантириш, хавфсизлик соҳасида конструктив мулоқотни мустаҳкамлашда катта ўрин тутади.

БРИКС мамлакатларида 3 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уларнинг ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизга яқини, глобал савдонинг қарийб 20 фоизи ва тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 25 фоизи тўғри келади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo