icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотдаги нутқи

24.06.2022

Муҳтарам Раис Жаноби Олийлари!

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Форумнинг барча иштирокчиларини қутлашдан бағоят хурсандман.

Ҳамкасбларимнинг сўзларига мамнуният билан қўшиламан ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларига глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотни ўтказиш ташаббуси ва унда иштирок этишга таклиф этгани учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Бугун “БРИКС плюс” форматидаги мулоқотнинг Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда инклюзив шериклик учун зарур платформа сифатида алоҳида аҳамиятга эга экани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазаларга тўлиқ қўшиламан.

Ҳурматли форум иштирокчилари!

Бугунги дунё қатор таҳликали жараёнлар билан кечаётган чуқур трансформация даврида яшамоқда. Халқаро кескинлик тобора кучаймоқда ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлмоқда. Бундай шароитда биз Ўзбекистонда “Инсон манфаатлари –ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида ислоҳотларни амалга оширишни изчил давом эттиряпмиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий устувор йўналишлари давлат бошқарувини такомиллаштириш,  камбағалликни қисқартириш ва 2030 йилга бориб аҳолиси ўртачадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олиш, инклюзив ижтимоий тараққиётни таъминлаш, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига биргаликда эришиш учун кенг кўламли халқаро шерикликка, шу жумладан, “Жануб – Жануб” форматидаги ҳамкорликка очиқмиз ва бу йўлга содиқмиз.

 

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатлар бутун глобал савдо ва инвестициялар тизими учун тўсиқ яратмоқда.

Бундай шароитда:

- тўсиқларни бартараф этиш ва янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирини яратиш;

- саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмаларни модернизация қилиш;

- технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, жумладан вакциналар ишлаб чиқариш, соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимдир.

Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни биргаликда амалга ошириш учун доимий бизнес мулоқот майдончаси – “БРИКС плюс” ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйишни таклиф этаман.

Биз транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда “Шимол – Жануб” ва “Ғарб – Шарқ” трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш тарафдоримиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича қатъий ҳаракатларга чақирган даъватини қўллаб-қувватлаймиз. Бунда айнан жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг эллик фоизигача бўлган қисми ҳиссасига тўғри келаётган айнан БРИКС мамлакатлари муҳим роль ўйнаши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ушбу улкан салоҳиятдан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва ундан фойдаланишнинг ишончли тизимларини шакллантириш мақсадида кооперацияни чуқурлаштириш учун фойдаланиш зарур.

Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири – камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида дастурларни амалга оширишдир.

Шуни қайд этишни истардимки, Хитойнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланган ҳолда биз сўнгги йилларда, ҳатто пандемия шароитида ҳам, аҳолимизнинг ҳаёт даражасини реал ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш имконига эга бўлдик.

Глобал жараёнларни ҳисобга олганда иқлим ўзгаришлари бўйича кўп томонлама ҳамкорлик янада долзарб бўлиб бормоқда. Бу йўналишда чўллашишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш, сув балансини таъминлаш, “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф этамиз.

Инсон капиталини ривожлантиришга зарур эътиборни қаратмасдан туриб инклюзив ўсишга эришиш мумкин эмас. Биз Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан, шунингдек, профессионал таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз.

 

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида шериклигимизнинг устувор йўналишлари бўйича БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни таклиф этади.

Сўзимнинг якунида “БРИКС плюс” шаклидаги амалдаги мулоқотнинг ўтказилиши бизнинг тезкор равишда умумий таҳдидларнинг олдини олишга бўлган қатъий интилишларимизни яна бир бор намойиш этаётганини таъкидлашни истар эдим.

Бугун билдирилган ташаббусларнинг амалга оширилиши глобал барқарорлик ва мамлакатларимизнинг жадал тараққиёти йўлида муносиб хизмат қилишига аминман.

Эътиборингиз учун раҳмат.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo