icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Олий комиссари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди

02.08.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмоновни қабул қилди.  

Амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳамда миллатлараро тотувлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

ЕХҲТ институтлари билан устувор йўналишларда – хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳаларида, гуманитар йўналишдаги конструктив мулоқот ва сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Ўрта муддатли истиқболда қарийб 50 та тадбирни ўтказиш назарда тутилган “йўл харитаси” биргаликда амалга оширилмоқда.

Учрашувда Олий комиссар мамлакатимизда бағрикенглик ва гуманизм маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро англашув ва тотувликни таъминлаш, шу асосда ёш авлодни тарбиялаш бўйича олиб борилаётган сиёсатга юксак баҳо берди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг тинч ривожланиши ва иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Қатор қўшма тадбирлар – миллиатлараро тотувлик масалалари бўйича минтақавий семинар, халқаро тажриба ва ЕХҲТ тавсияларининг тақдимотини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг миллатлараро муносабатлар муаммосига  бағишланган давра суҳбатида иштирок этиши юзасидан келишувларга эришилди.

Кўп тилли таълим соҳасида, шу жумладан Марказий Осиё таълим дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo