
Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи бошланди
17.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.
Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.