icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

22.08.2022

22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳисобга олиб минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил сентябрь ойи ўртасида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия Президентлари, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Ҳукуматлар ва идоралар даражасидаги фаол алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватладилар. Шу муносабат билан жорий йилнинг кузида мамлакатимизда Ҳудудлараро форумнинг ўтказилишига муҳим аҳамият берилмоқда.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo