icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига

14.09.2022

Ҳурматли кинофестиваль қатнашчилари!

Муҳтарам меҳмонлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Аввало, сиз, азизларни – дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган машҳур актёр ва режиссёрлар, оператор ва рассомлар, продюсерлар ҳамда киношунос олимлар, атоқли маданият ва санъат арбобларини “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган мазкур анжуманда жаҳоннинг 35 давлатидан 300 дан зиёд кино усталари иштирок этаётгани ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламида янада муносиб обрў-эътибор топиб бораётганидан далолат беради.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кино санъатини замон талаблари асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёдаги нуфузли кинокомпаниялар билан алоқалар йўлга қўйилиб, 30 дан ортиқ давлатлар билан ҳамкорликда бадиий фильмлар яратиш бўйича келишувларга эришилди. Миллий ва хорижий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида киношаҳарчалар бунёд этилмоқда. Ўзбекистонда фильм суратга олишни истаган чет эл компаниялари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилмоқда.

Сизлар фестиваль кунлари кино соҳасидаги ислоҳотларимиз билан танишиб, бу борадаги ишларимиз самарасини ошириш бўйича фойдали таклифларингизни билдирасиз, деб умид қиламан.

Бугун ўз ишини бошлаётган кинофестиваль самимий учрашув ва мулоқотлар, қизғин баҳс-мунозаралар, кўплаб янги бадиий асарлар тақдимоти билан барча иштирокчилар фаолиятида, Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожида муносиб из қолдиришига ишонаман.

Сиз, азизларни XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан яна бир бор табриклаб, ушбу улкан санъат байрами унутилмас лаҳзаларга бой бўлиши, кино оламида янги ном ва истеъдодларни кашф этиб беришини тилаб қоламан.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, ижодий ютуқлар, кинофестиваль ишига эса муваффақиятлар тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo