icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

28.09.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Транспорт қулайликлари мамлакат ривожини кўрсатувчи ва буни таъминловчи омиллардан бири. Юртимизда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда.

Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темир йўл электрлаштирилган, 1 минг 500 километр автомобиль йўли қурилган.

Лекин ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, қилинадиган ишлар жуда кўп. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан соҳадаги ишлар натижадорлиги таҳлил қилинганда, бир қатор муаммолар аниқланган.

Масалан, охирги уч йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 16 фоиз ўсгани ҳолда, темир йўлда юк айланмаси атиги 7 фоиз ошган. Авиацияда рақобат муҳити тўла шаклланмаган, 10 та аэропортнинг самарадорлиги паст даражада. Оқибатда, рақобатдош нархларда етказиб бериш қулайлиги бўйича Халқаро логистика самарадорлиги индексида мамлакатимиз 160 та давлат ичида 120-ўринни эгаллаган.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ҳам бу соҳа бўйича кўплаб мурожаатлар бўлган.

Йиғилишда транспорт тизимидаги муаммоларни ҳал этиш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

– Бу соҳа – иқтисодиётнинг қон томири. Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда учта йўналиш – темир йўл транзити имкониятини кескин ошириш, авиацияни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар белгиланди.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида транспорт соҳаси бўйича алоҳида гуруҳ тузиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари энг асосийси халққа енгилликлар яратиш эканини алоҳида таъкидлади.

Темир йўл саноат ва тадбиркорликни ривожлантиришда катта ўрин тутиши қайд этилиб, бу тизимнинг қувватини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, замонавий электр поездлар олиб келиш, вагонларни таъмирлаш, носоҳавий активларни чиқариш орқали тизимни молиявий соғломлаштириш зарур.

Авиация соҳасида ҳам қулайликларни кўпайтириш, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятлари аэропортларини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириб, хизматлар сифатини яхшилаш керак.

Президентимиз автомобиль йўлларининг сифати ва салоҳиятига алоҳида тўхталди. Маълумки, бу соҳада лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда назорат функциялари битта ташкилотда жамланган. Бунинг оқибатида кўп йўлларда сифат йўқ. Шу боис йўл қурилишида илғор стандартларни жорий этиш, лаборатор ишларни кучайтириш, пудратчилар масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилган кўплаб вазифалар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo