icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Сирдарё вилоятини ривожлантириш бўйича вазифалар қўйилди

06.10.2022

Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда асосий эътибор иш жойларини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига қаратилди.

Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ҳам ҳисобга олиб, 100 минг иш ўрни яратиш зарур. Бунинг учун пахта майдонлари қисқартирилиб, бу ерлар аҳолига бўлиб берилиши қайд этилди.

Бироқ, бу қисқариш ўрнини ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириш ҳисобидан қоплаш, Пахтачилик кенгаши ва олимлар билан ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат етиштирувчи деҳқонларнинг кредити учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилмоқда. Энди деҳқонлар 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олади. Булар келгуси йилда Сирдарё аҳолиси учун 45 минг иш ўрни яратишга замин бўлади.

Шунингдек, 5 минг гектар экин майдонида суғориш тизимини яхшилашга бюджетдан 40 миллиард сўм ажратилади.

Ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари, чорва ва парранда етиштириш учун жуда катта имкониятлар бор. Шу боис келгуси йилда 1 триллион сўмлик паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, гўшт ва тухум маҳсулотлари ҳажмини 2 баравар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда 1,7 миллиард долларлик 858 та инвестиция лойиҳалари ҳисобига 20 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

- Ҳар куни қайсидир масаланинг ичига кириб, қийин бўлса ҳам маблағини топиб, қарор қилиб бераяпмиз. Бугун яна ким масала қўйса, уни ҳам ечиб бераман. Қайси ҳоким ҳисоб-китоб билан аниқ режа қўйиб, ишларни тизимли йўлга қўйса, албатта натижа бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани яхшилаш режалари юзасидан ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo