icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Бирламчи бўғиндаги асосий вазифа - касалликларнинг олдини олиш

26.10.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 22-оилавий поликлиникани бориб кўрди.

Уч қаватли ушбу замонавий муассаса 19 та маҳалладаги 56 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бунинг учун болалар бўлими, физиотерапия бўлими, кундузги стационар, мутахассислик хоналари ва лабораторияларда зарур шароит яратилган. Шу йил 18 мартдаги «очиқ мулоқот»да берилган топшириққа кўра, бу поликлиникага ҳам замонавий физиотерапия ускуналари келтириб ўрнатилган.

Шунингдек, бепул тарқатиладиган дорилар хонаси, шифокор қабулидан олдинги кўрик хонаси ташкил этилган. 65 нафар шифокор ва кўплаб ҳамширалар беморлар дардига дармон бўлаётир.

Давлатимиз раҳбари поликлиникадаги шароитларни кўздан кечирди, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

- Тиббиёт - ёшу қари ҳаммага дахлдор энг катта давлат хизмати. Шунинг учун бу соҳага доимий эътибор қаратиб келяпмиз. Бирламчи бўғинни «пастга тушириш»га ҳаракат қиляпмиз. Албатта, ўзгариш бор: янги шифохоналар очиляпти, поликлиникалар жиҳозланяпти. Лекин ҳали етиб борилмаган хонадонлар ҳам бор. Малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, бунда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ёндашиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мулоқотда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг олдини олиш масалалари ҳақида сўз борди.

- Кўп ҳолларда касалликни инсоннинг ўзи келтириб чиқаради: кам ҳаракат бўлади, тўғри овқатланмайди, соғлиғига қарамайди. Буни бирламчи бўғин кенг тушунтириши керак. Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарур. Одамларнинг ўз соғлиғига эътиборини кучайтириш, скрининг текширувларини мунтазам ўтказиб бориш керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу ерда сайёр текширувларда фойдаланиладиган махсус транспортлар ҳам кўздан кечирилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo