icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва Франция тараққиёт агентлиги раҳбари кўп қиррали шерикликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар

21.11.2022

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риуни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги пайтда ўзаро алоқаларда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 1 миллиард еврога етди. Агентлик иштирокида бугун инфратузилма, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

ФАР раҳбари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг самарали натижаларини қайд этиб, ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва салоҳиятини юксак баҳолади.

Суҳбатда давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма соҳаларида жорий қилиш, энергетика ва транспортда “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини кенгайтириш, агросаноат мажмуини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшларни ўқитиш ва уларнинг тадбиркорлигини молиялаштириш лойиҳаларини илгари суриш каби устувор йўналишларда амалий шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳаларни аралаш тарзда, шу жумладан Франция компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари иштирокида молиялаштириш механизмларидан фаол фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.

Томонлар эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш юзасидан “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo