icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

09.12.2022

                         Академик

Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич

 

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Ўзбекистонда генетика соҳасининг етакчи намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич 2022 йилнинг 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди.

А.Абдуллаев 1930 йилнинг 13 июлида Наманган вилоятида туғилди. 1952 йили Ўрта Осиё давлат университетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Ўсимликшунослик илмий текшириш институти Ўрта Осиё тажриба станция кичик илмий ходими лавозимида бошлади. 1961 йилда номзодлик, 1973 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 70 йиллик илмий фаолияти давомида Фанлар академиясида фидойилик билан меҳнат қилди. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик, катта илмий ходими, лаборатория мудири, директори, ЎзРФА Президиумининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси ҳамда умрининг сўнгги кунларигача институти бош илмий ходими лавозимида самарали фаолият кўрсатиб, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшди.

А.Абдуллаев илмий фаолияти давомида ғўза генетикасининг фундаментал асосларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Олим яратган илмий мактаб асосида ғўзанинг бир қатор янги навлари кашф этилди ҳамда генетика селекциясида ғўзанинг ёввойи турларидан фойдали донорлар сифатида фойдаланиш имконияти яратилди. Мамлакатимиз пахтачилик илм-фани ривожининг фундаментал асоси ва миллий бойлиги бўлган ғўза генлари коллекциясининг асосчиларидан биридир. 

У 600 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи. Илмий мақолаларининг 300 дан ортиғи халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида 20 дан ортиқ фан доктори ва 40 га яқин фан номзодлари тайёрланган.

Академик А.Абдуллаевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” (1980), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2003) “Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти” (2011) билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Абдумавлон Абдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Нарбаева, Н.Исмоилов,
А.Арипов, Б.Юлдашев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo