icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент: Кластерлар халқпарвар бўлиши керак

17.02.2023

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида кластерлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Бухоро вилоятида 11 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият юритмоқда. 2022 йилда улар томонидан қарийб 99 минг гектар ерда 358 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилган. Жами 2 триллион 36 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 минг 600 та иш ўрни яратилган. Ташқи бозорга қарийб 77 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Мулоқотда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

- Қийин бўлса ҳам, нима учун кластер тизимига ўтдик? Илгари халқимиз пахта экарди, лекин шунга муносиб манфаат топмасди. Беш йил давомида кластерларни авайлаб, шароит яратиб, шу даражага олиб келдик. Энди улар халқпарвар бўлиши керак. Майли, бой бўлсин, фақат ҳаёт билан бирга, халқ билан бирга, - деди Шавкат Мирзиёев.

Кластерлар раҳбарлари бугунги натижалари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли эканини, бунга жавобан ишсизликни камайтириш бўйича ўзларига масъулият олишини таъкидлашди.

- Барча ислоҳотларимиздан пировард мақсад - халқимизнинг даромадини ошириш. Камбағалликни йўқ қилиб, аҳолининг харид қобилиятини оширсак, тадбиркорларнинг иши ҳам ривожланади. Беш йил олдин Бухоро қандай эди, ҳозир қандай? Шу суръатда давом этса, яна беш йилдан кейин натижалар бундан-да яхши бўлади. Чунки шундай буюк, меҳнаткаш халқимиз бор, - деди Президент.

Кластерлар фаолиятида муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда бухоролик ҳунармандлар маҳсулотларини кўздан кечирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo