icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди

17.03.2023

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг энергетика мустақиллигини таъминлаш мақсадида барча манбалардан фойдаланилмоқда. Жумладан, бунда гидроэнергетика салоҳияти катта ўринга эга. Яна бир муҳим томони, бундай станцияларда куну тун барқарор энергия олиш мумкин.

Сўнгги йилларда 15 та янги гидро электр станция ишга туширилгани, 12 таси модернизация қилингани натижасида қўшимча 260 Мегаваттли қувватлар яратилди. Бугунги кунда гидроэнергетика қувватлари 2,1 минг Мегаваттга етиб, йилига 6,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, гидроэнергия қувватларини 1 минг Мегаваттга ошириш, хусусий сектор иштирокида 38 Мегаваттли 58 та микро ГЭС қуриш имконияти ҳисоб-китоб қилинган.

Йиғилишда шу борада амалга ошираётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Бу йил “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.

“Катта Андижон” каналида 23 Мегаваттли 3 та ҳамда Тўпаланг дарёсида 16 Мегаваттли битта ГЭС қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1,7 минг Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган. Вилоятларда бу бўйича фаол иш бошланган.

Хусусан, қисқа вақтда ижтимоий соҳада 62 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 23 Мегаватт, аҳоли хонадонларида 20 Мегаватт қуёш панеллари ўрнатилгани қайд этилди.

Йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш, “яшил энергия”ни ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo