icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

08.05.2023

Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилиб, саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу кунларда уларнинг бир гуруҳи санаторийларда даволанмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкент шаҳридаги “Chinobod Plaza” санаторийсига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Анорбой ота Жалилов, Ашир ота Ўсаров, Антонина Коломенцева, Тўлаган ота Имомов, Аббос ота Аппанов билан дилдан суҳбатлашди.

– Сизларни кўрай, байрам билан табриклай деб келдим. Бу, аввало, сизларнинг байрамингиз. Ўша пайтлардаги жасорат ва матонатингиз туфайли кейинги авлодлар тинч, эркин яшади. Машаққатли меҳнат ва зафарларга тўла ҳаёт йўлингиз бугунги ёшлар учун чинакам ибрат мактаби, ватанпарварлик мактаби, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Сиз билан бутун эл-юртимиз фахрланади, – деди давлатимиз раҳбари.

Уруш қатнашчилари ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётгани, соғлиги яхши, ҳаётидан рози эканини айтди. Ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда, фарзанд ва набираларининг ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

– Мана, яқинда янгиланган Конституциямизни қабул қилдик, – деди Президент. – Мамлакатимиз ривожини ошириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича катта марралар олдик. Мана шундай ўзгаришлар пайтида сиздек катта тажрибага эга инсонларнинг ёнимизда бўлиши, маслаҳатларингизни олиш бизга чексиз куч-ғайрат беради.

Нуронийлар эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилди.

– Табаррук дуоларингизни олиш, сизга қўшилиб халқимизнинг тинчлигини сўраш – катта бахт. Ҳаётда кўп-кўп синовларни кўрган, қарийб бир асрлик ҳаёт тажрибасига эга бўлган сиздай муҳтарам инсонларнинг дуолари ижобат бўлади. Нуронийларимиз учун барча зарур шароитларни яратишга бундан буён ҳам катта эътибор қаратамиз. Бу – биз учун муқаддас бурч ва вазифадир, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo