icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини очиб беради

17.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Саммит ишида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Европа Комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскис, ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси Магнус Бруннер, хорижий ҳукуматлар, етакчи трансмиллий корпорациялар ва саноат холдинглари, халқаро молия институтлари ва банкларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, дунёнинг 70 та мамлакатидан иқтисодиёт, инвестициялар, молия ва инновациялар соҳаси экспертлари ва таҳлилчилари, фуқаролик жамияти фаоллари ва журналистлар – жами 2,5 мингдан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.

Тадбир глобал иқтисодиёт истиқболларини кенг муҳокама ва чуқур таҳлил қилиш, унинг барқарор тараққиётини таъминлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳим платформадир.

Иқтисодиёт барқарорлигига сармоя киритиш, халқаро савдони рағбатлантириш, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, рақамлаштиришни жадаллаштириш, молиявий инфратузилмани модернизация қилиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, “яшил” иқтисодиёт дастурини илгари суриш масалалари форумнинг марказий мавзулари бўлади.

Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ЕТТБ мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини илгари суришда фаол иштирок этмоқда.

Мана уч йилдирки, Ўзбекистон ушбу етакчи молиявий институтдан жалб қилинган инвестициялар ҳажми бўйича минтақада етакчилик қилмоқда. Бугунги кунда Банк лойиҳаларининг портфели 3 миллиард евродан ошди, унда хусусий секторга инвестициялар улуши 55 фоиздан зиёдни ташкил қилмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo