icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ЕИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

17.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Валдис Домбровскис давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг самимий саломларини етказди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қўллаб-қувватланди.

Учрашувда ўзаро мулоқотлар ва самарали алмашинувлар фаоллашгани, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан 65 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил қилмоқда.

ЕИ институтлари билан фаол мулоқотни, энг аввало, иқтисодий йўналишда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Бунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши, “GSP+” преференциялар тизимида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар эътибор марказида турибди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo