icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент ЕТТБнинг Самарқанд саммитида иштирок этди

17.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Самарқанд шаҳрида ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

– Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг бу йилги йиғилиши қадимий ва бетакрор Самарқандда ўтказилаётганини биз мамлакатимизга, ислоҳотларимизга юксак ишонч ва эътибор ифодаси сифатида қабул қиламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

ЕТТБнинг бундай йиғилиши мамлакатимизда 20 йил олдин бўлиб ўтган эди. Ундан бери Ўзбекистон анча ўзгаргани, иқтисодиёт эркинлаштирилгани, барча соҳаларда кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Ушбу ислоҳотлар дастурини амалга оширишда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири. Унинг мамлакатимиздаги лойиҳалар портфели 4 миллиард евродан ошган. Шундан 3,3 миллиард евролик лойиҳалар сўнгги тўрт йилда бошланган.

Ўтган йил якуни билан Ўзбекистон банкнинг бешта энг асосий ҳамкорлари қаторига кирган. Йиллик инвестиция ҳажми бўйича эса унинг Марказий Осиёдаги энг йирик бизнес шеригидир.

Давлатимиз раҳбари халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Хусусийлаштириш ва хусусий сектор учун кенг шароитлар яратиш, инфратузилма, тиббиёт, таълим, транспорт, экология каби давлат ихтиёридаги соҳаларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш, “яшил иқтисодиёт”, айниқса, “яшил энергия” соҳаларини жадал ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлаш, янги агротехнологияларни жорий этиш, сувни тежаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидан.

Давлатимиз раҳбари банк билан ҳамкорликда бу соҳаларда янги лойиҳа ва дастурлар амалга оширилишини маълум қилди. Шунингдек, банкни қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликдаги минтақавий лойиҳаларда иштирок этишга таклиф этди.

– Бугунги халқаро анжуман Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқиш учун тарихий имконият яратмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон инвестиция тақдимоти ҳам ўтказилиб, бизнес соҳасида қандай катта имкониятлар борлиги кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, анжуман сессияларида соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, транспорт, энергетика соҳаларида 40 дан ортиқ йирик хусусий шериклик лойиҳалари тақдимот қилинади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити 18 май куни якунланади. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo