icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қатар Амири Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

13.07.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан 13 июль куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Қатар Амири Ўзбекистон етакчисини бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади.

Дўст Қатар халқи номидан Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Етакчилар жорий йил 5-6 июнь кунлари Қатар Амирининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида қабул қилинган битим ва келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришга келишиб олдилар.

Яқин фурсатда қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo