icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлади

24.07.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 24 июль куни телефон орқали мулоқот қилдилар.

Қозоғистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Ҳукуматлараро комиссиянинг Тошкент шаҳрида ва қўшма Ишчи гуруҳнинг Остона шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш, саноат тармоқлари ва инфратузилма соҳасида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, қўшма маданий тадбирларни мунтазам ўтказиш орқали фаол гуманитар алмашинувни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси кўриб чиқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo