icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Геология тармоқларидаги қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди

01.08.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 1 август куни фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда геология соҳасига катта эътибор қаратилиб, замонавий технологиялар жорий қилингани натижасида ерости бойликларини аниқлаш кўлами кенгайди. Уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий инвестициялар кириб келмоқда.  

Хусусан, сўнгги олти йилда каолинни қайта ишлаш бўйича 148 миллион долларлик 15 та янги лойиҳалар ишга тушган. Натижада тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробар кўпайиб, экспорт 65 миллион долларга етган. Шу даврда кўмир қазиб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 5,4 миллион тоннага етган.

Тақдимотда шу соҳадаги, жумладан, кўмир, каолин ва уран ҳажмини оширишга қаратилган режалар ҳақида ахборот берилди.

Қайд этилганидек, бу йил 6,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режа қилинган.

Каолин бўйича қиймати 620 миллион долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига жорий йилда экспортни 81 миллион долларга, 2030 йилга бориб 180 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Шунингдек, уран захирасини ўстириш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорликда геология-қидирув ишлари давом эттирилади.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу йўналишларда натижадорликни янада ошириш имкониятларини кўрсатиб ўтди. Мавжуд хомашё базаси, ноёб технологиялар ва кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Сурхондарёдаги тошкўмир бўйича 5 та истиқболли майдонни хусусий секторга бериб, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, Ангренда қазиб олинадиган кўмир сифатини яхшилаш ва саралаш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Янги каолин конларини топиш ва оқ каолин захирасини 200 миллион тоннага етказиш, уни қайта ишлаш лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Гидротермал ва қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга хорижий инвесторлар жалб қилиниши белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo