icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлди

11.08.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.

Илгари ушбу таълим маскани ўтган асрнинг 50-60-йилларида қурилган биноларда ва тарқоқ жойлашган эди. Ўзининг клиникаси ҳам йўқ эди. Инвестиция дастури доирасида шаҳар чеккасида институт учун янги мажмуа қурилиб, жорий йил май ойида фойдаланишга топширилди.

Мажмуа 900 ўринли ўқув биноси, 200 ўринли клиника, симуляция ўқув маркази, виварий, спорт зали, 1 минг 200 ўринли талабалар ётоқхоналари, ошхонани ўз ичига олган ҳамда жаҳон стандартларидагидек яхлит жойлашган. Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти филиали ҳам ташкил этилган.

Бугунги кунда институтда даволаш, педиатрия, стоматология, олий ҳамширалик иши, тиббий педагогика, тиббий профилактика, тиббий биология, халқ табобати, фармация каби 9 та йўналишда мутахассислар тайёрланмоқда. Уларга 568 нафар профессор-ўқитувчилар сабоқ бераётир.

- Бу Янги Ўзбекистонга муносиб олийгоҳ бўлди. Энди у илми билан халқимизга хизмат қилиши керак. Юртимизда Тиббиёт академияси, ихтисослашган илмий марказлар, ҳудудларда институтлар бор. Бу илмий салоҳият қандай қилиб халққа етиб боради? Бунинг учун уларни ҳудудларга бириктириш, соғлом тиббий-ижтимоий муҳит яратиш керак. Масъул маҳалласида касалликлар камайишига қараб, мутахассисларга устама бериш мумкин. Образли айтганда, профилактика нуқтаи назаридан 36 миллион аҳоли устида “соябон бўлиш” керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маҳаллаларда фитобарлар ташкил қилиш, шифобахш гиёҳлар афзаллигини тарғиб этиш, Бухорода фармсаноат кластери тузиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу ерда Бухоро шаҳрини ривожлантириш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Бухоронинг тарихий қисмида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва сайёҳлар учун шароитларни кенгайтириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, Тўдакўл сув омборининг ғарбий ҳудуди Бухоро вилоятига ўтказилиб, дам олиш туризми ташкил этиш режалаштирилган.

- Бухоро иқтисодиётини барқарор қиламиз десак, туризм имкониятларини 10 карра оширишимиз зарур. Фақат бугунни, бир йилни эмас, келажак 50 йилни ўйлашимиз керак. Агар вилоятга 10 миллион турист келса, одамлар хизматларни кўпайтирса, қанча даромад пайдо бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан Бухоро вилоятига ташриф якунланди, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.  

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo