icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент тадбиркорларга: Ҳар бирингиз қаҳрамонсиз

18.08.2023

Халқаро конгресc марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Бундай учрашув илк бор 2021 йил 20 августда ташкил этилган эди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан бу анъанага айланди ҳамда мазкур сана мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” этиб белгиланди.

Тадбир аввалида Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармонларни ушбу байрам билан табриклаб, ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

– Ҳар бир мамлакатда тадбиркорлар катта куч-қудрат бўлиб келган.  Ўзбекистонимизда ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни обод этишга ҳаракат қиляпмиз. Бунга энг катта ҳисса қўшаётган ким? Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз. Биз сизлар билан фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Бизнесга шароитлар натижасида бу соҳа изчил ривожланаётгани қайд этилди. Ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага, йирик корхоналар сони эса 400 тага кўпайган. Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошган. Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 августдаги фармонига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда намуна кўрсатаётган 44 нафар юртдошимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. Байрам тадбирида уларга ана шу унвон, орден ва медаллар топширилди.

Шунингдек, жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 августдаги фармойишига мувофиқ, 126 нафар илғор бизнесменга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони топширилмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo