icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Кореянинг “SK Group” компанияси раисини қабул қилди

04.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Кореянинг етакчи «SK Group» компанияси раиси, Корея Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Че Тхэ Вон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда “SK Group” компанияси билан юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Тошкент вилоятида мис фольга ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Яримўтказгичлар саноатида муҳандислик кадрларини тайёрлаш ва илмий изланишлар ўтказиш режалари қўллаб-қувватланди.

Корея Савдо-саноат палатаси ушбу мамлакат етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилишда фаол иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo