icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Президентлари табиий газ етказиб беришга старт бердилар

07.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга табиий газ етказиб берилишига старт берди.

Телекўприк тарзида ўтган маросимда давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқадиган ушбу воқеанинг тарихий аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Россия етакчиларига ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилишини шахсан қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирди. Газ етказиб беришни жуда қисқа муддатда ташкил этиш, магистрал газ қувури қисмларини реконструкция қилиш, компрессор станцияларини модернизация қилиш ва янги “Бейнов” газ-ўлчов станциясини қуриш ишларида иштирок этган мутахассисларга алоҳида раҳмат айтди.

Россия газини “реверс” тарзда импорт қилиш бошланаётгани Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз энергетик хавфсизлигини таъминлаш, “мовий ёқилғи”ни кафолатли етказиб бериш манбаларини диверсификация қилиш йўлида олдинга ташланган катта қадам, истеъмолдаги мавсумий номутаносибликни қоплаш, аҳолини газ ва электр энергияси билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш учун энергия ресурсларининг қўшимча ҳажмлари демак.

Ушбу йирик лойиҳанинг рўёбга чиқарилиш ва унинг натижалари уч мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo