icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент янгиланган иссиқлик марказини бориб кўрди

14.10.2023

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент иссиқлик маркази” корхонасининг Шайхонтоҳур туманидаги 3-сонли иссиқлик марказини бориб кўрди.

Бу мажмуа 1972 йилда қурилган. Бу ердаги 5 та қозонхона умумий қиймати 400 Гкал қувватга эга. Жами 491 та кўп қаватли уй, 150 дан ортиқ ижтимоий соҳа муассасаларга иссиқлик етказиб беради.

Ўтган қишда ҳаво кескин совиб кетиши оқибатида табиий газ босими пасайиб, истеъмолчиларга иссиқлик етказиш қийин бўлган эди. Шунинг учун жорий йилда иссиқлик марказида муқобил ёқилғидан фойдаланиш имкони яратилди. Хусусан, мазут хўжалиги қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда – газ ва мазутда ишлашга мослаштирилди. Барча қозонхоналар таъмирланди. Шунингдек, газ босимини таъминлаш мақсадида иншоотга 4,6 километр алоҳида қувур тортилди. 

Бу саъй-ҳаракатлар натижасида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш имкони яратилди. Хусусан, тармоқ 30 даража совуқ ҳароратгача барқарор ишлайди. Бундай пайтларда захираланган мазутдан ишлатилади. Қувурлар изоляцияси мустаҳкамлангани учун иссиқлик йўқотилиши камайтирилган. Натижада аҳолига 65 даражадан кам бўлмаган иссиқлик етказиб берилади.

Худди шу тартибда 5-сонли иссиқлик маркази ҳам модернизация қилинган.

- Очиғи, узоқ йиллар давомида бу тизимга эътибор бўлмаган. Иссиқлик корхоналари эски ресурсда, эскича услубда ишлаб келган. Лекин олинган иссиқлик сарфланган харажатга нисбатан ўзини оқламади. Бундан одамлар ҳам рози бўлмади, корхоналар ҳам манфаат топмади. Ўтган йилги синовдан ва имкониятларимиздан келиб чиқиб, иссиқлик таъминотини модернизация қилаяпмиз. Энди иссиқликни сақлаш ва тежаш чораларини кўриш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo