icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Қарши туманидаги мактабда бўлди

24.10.2023

Президент Шавкат Мирзиёев сафар дастурида назарда тутилмаган манзиллар билан танишишда давом этмоқда. Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактаб ҳам режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрилди.

Бу ерда айни пайтда 1 минг 400 га яқин ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга юздан ошиқ малакали педагоглар таълим бермоқда. Мактаб ўтган йили капитал таъмирланган. Ўқувчиларга битта касб-ҳунар ва иккита хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилган. Компьютер саводхонлиги, тикувчилик, дурадгорлик каби тўгараклар бор.

Давлатимиз раҳбари синфхоналарни кириб кўрди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиқди.

Айни кунларда юртимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва кўчат экиш авжида. Президентимиз мактаб мисолида шу борадаги ишларни кўздан кечирди. Мутасаддиларга ижтимоий муассасаларни иссиқлик билан таъминлаш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида, мактабларнинг қурилиш стандартларини замонавийлаштириш, бунда инфратузилма билан таъминланганлик, функционаллик ва энергия самарадорлиги билан боғлиқ барча мезонларни назарда тутиш зарурлиги таъкидланди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаблар атрофида кўчат экиш ишларига ҳам эътибор қаратилди.

– Мактаб бор жойда маданият бўлади. Педагоглар бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак. Мактаб атрофи обод бўлиб, мавсумий гуллар яшнаб турса, ёшларга ҳам тарбия, ҳам даъват бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo