icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Сурхондарёда йирик газ-кимё мажмуаси қурилмоқда

16.11.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлиб, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди.

Бу ерда газ кони бир неча ўн йиллар олдин топилган. Бироқ географияси мураккаб бўлгани, ўша пайтда замонавий технология ва маблағ бўлмагани учун ҳеч ким ўзлаштиришга ботинолмаган.

Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти билан бу борада амалий қадамлар ташланди. Давлатимиз раҳбари 2019 йил апрель ойида бу ерда бўлиб, дастлабки қидирув ва техник-иқтисодий асослар билан танишган эди. Ўша йилнинг декабрида заводни қуриш ишлари бошланди. 

“Surhan Gas Chemical Operating Company” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 2,9 миллиард доллар. Мажмуа йилига 5 миллиард метр куб газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Ҳозиргача конни ўзлаштиришга 1 миллиард 450 миллион долларлик инвестиция киритилиб, 20 та қудуқда бурғилаш ишлари якунланган. 11 та газ қудуғи синовдан муваффақиятли ўтган. Пойдевор ишлари ва металл конструкциялар қуриш қарийб якунланиб қолган.

Заводнинг лойиҳалари ва қурилиши “Shell” компаниясининг лицензияланган технологиялари асосида олиб борилмоқда. У энг илғор экологик талабларга мос бўлиб, ишлаб чиқаришдаги зарарли чиқиндиларни 99 фоиз зарарсизлантириш имкониятига эга. Бундай ускуналар МДҲ давлатлари ичида биринчи бор ушбу заводга ўрнатилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, завод электр энергияни ҳам ўзи генерация қилади, ҳам туман аҳолисига етказиб беради.

Давлатимиз раҳбари шу ерда геологик қидирув ва сейсмик тадқиқот ишлари якунлари билан танишди. Инвесторлар, конни ўзлаштиришда қатнашаётган мутахассис ва қурувчилар билан суҳбатлашди.

– Асосий мақсад газни хомашё ҳолатида сотиш эмас, уни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар олиш бўлиши лозим. Инвестиция тез вақтларда ўзини оқлаб, завод рақобатбардош бўлиши учун охирги маҳсулот сифатли ва юқори даромадли бўлишига эришиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу бўйича қарор ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мажмуа Бойсун шаҳридан 20 километр узоқда жойлашган. Айни пайтда унинг қурилишида 7 мингдан ортиқ киши, махсус техникалар ишламоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи келгуси йил май ойида ишга туширилади, 2025 йилда тўла қувватга чиқади. 

Завод юртимиздаги саккизинчи газ-кимё мажмуаси, Сурхондарёдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлади. Унда 1050 киши юқори даромадли иш билан таъминланади. 

- Бойсунликлар ўз туманида шундай улкан завод қурилгани, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлганини сезиши керак. Энди бу мажмуа атрофида турдош соҳаларни ривожлантириш лозим, - деди Президент.

Шу ерда Бойсун туманидаги яна бир истиқболли кон - ёнувчан сланец конини ўзлаштириш лойиҳаси тақдимот қилинди. Ундан электр энергияси, сланецли нефть ва газ олиш имкониятлари ҳақида ахборот берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo