icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди

16.11.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди.

Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан-йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу берилаяпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13 таси модернизация қилинди.

Улардан энг муҳими Тўпаланг гидроэлектр станциясидир. У 2006 йилда ишга туширилган пайтда жами 30 мегаватт қувватли иккита агрегат бўларди.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил апрелда бу ерга ташриф буюриб, яна иккита гидроагрегат қуриш юзасидан топшириқ берган эди. Аввалига сув омбори тўғони қўшимча 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Замонавий технологиялар асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, жами қуввати 145 мегаваттли иккита агрегат ўрнатилди.

Шу тариқа, Тўпаланг ГЭСининг умумий қуввати 175 мегаваттга етиб, Чорвоқ ГЭСидан кейин мамлакатимиздаги иккинчи йирик станцияга айланди.

Самарадорлигини айтганда, бу ерда йилига қўшимча 467 миллион киловатт/соат электр қуввати яратилди. Қарийб 167 мингта хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бу йилига ўртача 107 миллион метр куб табиий газ тежалади, деганидир.

Президентимиз шу йил мартда Сурхондарё вилоятига келганида Тўпаланг гидро электр станциясини модернизация қилиш лойиҳаси фойдаланишга топширилган эди. Бу галги ташриф чоғида иш жараёни билан яқиндан танишилди.

Шу ерда Тўпаланг дарёси негизида гидро энергетика қувватларини ошириш бўйича тақдимот ўтказилди. Унга кўра, келгуси йилларда дарёнинг юқори қисмида қуриш учун 20 та истиқболли лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг умумий қуввати 264 мегаватт бўлиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари бу ишларни кенгайтириб, ҳар бир сой, имконияти бор ҳар бир маҳаллада микро ГЭСлар барпо этиш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Сурхондарёда кўмир қазиб олиш имкониятлари бўйича ахборот берилди. Қайд этилганидек, ҳудудда 82 миллион тонна кўмир захираси аниқланган. Бугунги кунда 541 минг тонна қазиб олинмоқда. Бу ҳажмни 2 миллион тоннага етказиш, мутахассислар тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo