icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БАА билан инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

02.12.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда  “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Ташриф доирасида бу йўналишда “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo