icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Миср етакчисини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

21.12.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.

Ўзбекистон-Миср кенг кўламли шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил февраль ойида Қоҳирага олий даражали ташриф давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот ва алмашинувлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, геология, сув таъминоти, транспорт, логистика, кимё саноати ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари бошланди.

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш келишиб олинди.

Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo