icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди

31.01.2024

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда. Бу уларнинг сифатини доимий назорат қилиш, ножўя таъсирларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини туғдирди.

Шу боис 23 январь куни “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, дорилар ва тиббий буюмларни тайёрловчи ҳамда сотувчи ташкилотлар бу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги учун ҳам масъул этиб белгиланди. Шундан келиб чиқиб, уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари ўрнатилади.

Дори воситалари истеъмоли билан боғлиқ хавфларни тезкор аниқлаш ва чора кўришга қаратилган тизим ташкил этилади. Бунинг учун “Зарур фармакологик назорат амалиёти – GVP” стандарти жорий этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигида дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади. Бу ҳақдаги маълумотларни тиббиёт ходимлари ва аҳолига тезкор етказиш йўлга қўйилади.

Дорилар ва тиббий буюмларни сақловчи божхона ва эркин омборлар босқичма-босқич “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” қоидалари талабларига мувофиқлаштирилади. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Зарур амалиётлар маркази давлат корхонаси сифатида қайта ташкил этилади.

Телерадиоканаллар орқали дорилар ва биологик фаол қўшимчаларни реклама қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган махсус кенгашнинг хулосаси асосида мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу тармоқнинг аҳоли саломатлиги ва иқтисодиётдаги аҳамиятини таъкидлаб, фармон ижросини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo