icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Металлургия соҳасидаги режалар ҳақида ахборот берилди

01.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин тутади.  Сўнгги йилларда бу тўртта корхонага 7 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритилди. Бунинг натижасида олтин ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоиз, мис 41 фоиз, кумуш 60 фоизга ошди. Навоий комбинатида янги конлар ўзлаштирилиб, 3 та завод ишга туширилди. Ўзметкомбинат ва Навоийуранда ҳам ишлаб чиқариш кўпайди.

Умуман, ўтган 6 йилда ушбу корхоналарнинг жами саноатдаги улуши 10 фоиздан 17 фоизга, бюджет тушумларида эса 11 фоиздан 25 фоизга ошган.

Маълумки, 2030 йилгача мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмини 2 баробар ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган рақобат янги вазифалар қўймоқда. Бу шароитда мазкур тўртта йирик компания самарадорлигини ошириш долзарб аҳамиятга эга.

Тақдимотда мутасаддилар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш ва инвестициялар жалб этиш бўйича режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари хорижий экспертларни жалб этиб, комбинатларни рақамли трансформация қилиш, бунда “яшил” технологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Инвестицияларни ўзлаштириш ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ишлаб чиқаришда операцион харажатлар ва энергия сарфини мақбуллаштириб, таннархни қисқартириш вазифалари қўйилди. Шунингдек, комбинатларда меҳнат унумдорлигини ошириш, раҳбар ва мутахассислар фаолиятига самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo