icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қишлоқ хўжалиги экспортини ошириш масалалари кўриб чиқилди

02.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2023 йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган. Бу соҳадаги экспорт қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган. Лекин мавжуд салоҳият бундан анча юқори.

Шу боис давлатимиз раҳбари 18 январь куни экспорт ва саноат масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчиликка доир вазифаларни ҳам кўрсатиб ўтган эди. Хусусан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига янги салоҳиятли бозорлар топиш, экспортбоп маҳсулотлар экилишини ташкиллаштириш бўйича ҳам масъулият белгиланди.

Агентлик томонидан ўсимликларни зарарли унсурлардан ҳимоя қилиш, фитосанитар тоза маҳсулотлар етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Жумладан, ҳудудлардаги стационар ва мобил лабораториялар орқали  1 миллион 40 минг гектар ернинг тупроқ таҳлили ўтказилиб, минерал ўғитларни қўллаш меъёри илмий асосда белгилаб берилди. Соҳада 7 та янги ахборот тизими жорий қилиниб, 40 та йўналиш рақамлаштирилди.

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг 20 миллион долларга яқин грант маблағлари жалб этилиб, лаборатория ва ускуналар янгиланди. Дала ва боғларга кимёвий ишлов бериш, импорт ва экспорт маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш изчил давом эттирилмоқда.

Бундай чора-тадбирлар мева-сабзавотларимиз сифати ва хавфсизлигида муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йилларда 80 та давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун 620 та фитосанитар рухсатлар олинди, улар билан электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилди. “GSP+” тизими доирасида 200 минг гектар майдон халқаро талабларга мослаштирилди.

Йиғилишда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Мутасаддилар соҳадаги ишлар кўламини кенгайтириб, бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини айтди.

Бунинг учун, аввало, мева-сабзавотлар, полиз экинлари, узум ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш кўпайтирилади. Ҳудудларда яна 20 та мобил лаборатория ташкил этилиб, “uzagrolab.uz” электрон платформасига интеграция қилинади. Пестицидлар муомаласидаги барча жараёнлар рақамлаштирилиб, сифатсиз пестицидларнинг юртимизга олиб келиниши ва ноқонуний савдосига барҳам берилади.

6 мингта боғ, 3 мингдан зиёд токзор ва дала майдонлари, 344 та қадоқлаш корхонаси хорижий фитосанитария талабларига мувофиқлаштирилади. Юқори самарали энтомофаглар олиб келиниб, зараркунанда ҳашаротларга қарши янги турдаги биологик кураш йўлга қўйилади.

Халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали экспорт ҳажмлари нисбатан қиммат бозорларга йўналтирилади. Шунингдек, яна 8 та давлатга фитосанитар рухсат олинади. Мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаларда экспортчи корхоналаримиз иштироки кенгайтирилиб, аниқ буюртмалар шакллантирилади. Фарғона, Самарқанд ва Тошкент халқаро аэропортлари ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотларни экспорт қилишга қаратилган замонавий инфратузилмалар ташкил этилади.

Хориж тажрибаси асосида ўсимликлар ҳимояси ходимларининг малакаси оширилади. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ҳар бир маҳсулотни етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш бўйича қўлланма ишлаб чиқилади.

Давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,  экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo