icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Андижондаги қозонхонада энергия самарадорлиги ошди

15.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги марказий қозонхонани бориб кўрди.

У яқинда имтиёзли хорижий кредит эвазига реконструкция қилиниб, Хитойда ишлаб чиқарилган 3 та энергия тежамкор қозонлар ўрнатилган. 28 километр иссиқлик қувурлари ётқизилиб, 373 дона индивидуал иссиқлик пунктлари ташкил этилган. Шунингдек, 2 минг киловатт қувватли трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли электр тармоғи тортилган. 

Натижада шаҳардаги 271 та кўп қаватли уй ва 30 та ижтимоий объект марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик таъминотига эга бўлади. Шу билан бирга, бир йилда 16 миллион метр куб табиий газ, 2 миллион киловаттдан зиёд электр энергияси тежаб қолинади.

Шу ерда 2024-2026 йилларга мўлжалланган навбатдаги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Унга кўра, Андижон шаҳридаги яна  5 та қозонхонани реконструкция қилиш, 33 километр иссиқлик тармоқларини қуриш ва 114 та кўп қаватли уйнинг ички иситиш тизимларини янгилаш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳаларни жадаллаштириб, аҳолини барқарор иссиқлик билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo