icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Оксана Чусовитина издошлари учун замонавий мактаб

05.03.2024

Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина – мамлакатимиз фахри. У саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Юртимизда шундай спортчининг бўлиши болалар учун намуна, далда. Президентимизнинг 2022 йил 14 мартдаги Оксана Чусовитина ихтисослаштирилган гимнастика спорт мактабини ташкил этиш тўғрисидаги қарори спортсевар ёшларга катта шароит яратди.

Давлатимиз раҳбари 5 март куни ушбу спорт мактабига ташриф буюриб, бу ердаги шароитларни ва машғулотларни кўздан кечирди.

Муассаса миллий терма жамоалар учун халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш, юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиб, ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш, мураббийлар ва гимнастикачилар маҳоратини мунтазам ошириб боришга йўналтирилган. Бунинг учун уч қаватли замонавий бинода барча шароит яратилган.

Биринчи қаватда асосий зал ва машғулотлар зали, тренажёр майдончаси, тиббиёт хонаси ва ошхона жойлашган. Тепа қаватлардан 165 ўринли ётоқхона, меҳмонхона, информатика ва маънавият хоналари ўрин олган. Мактаб Германиядан келтирилган спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланган.

Гимнастика мактаби 5-11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бугунги кунда 91 нафар ўғил-қиз маҳоратини оширмоқда. Уларга иккита хорижий тил ҳам ўргатилади.

Чусовитина издошлари ўтган йили спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика бўйича халқаро мусобақаларда 4 та, республика турнирларида 6 та ва спорт мактаблари ўртасида 24 та медални қўлга киритган.

Муҳими шундаки, гимнастикачи ёшлар бир жойнинг ўзида яшаб, таълим олиб, машғулотлар ўтказади. Умуман олганда, бу спорт мактаби гимнастикачилар учун республикада ягона ўқув-машғулот базасига айланади.

Шу ерда спорт соҳаси мутасаддилари ҳамда видеоалоқа орқали ҳудудлар раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлди.

– Нима учун биз бу йўналишга катта эътибор бериб, мактаблар яратаяпмиз? Гимнастика – ҳамма спорт турларининг асоси. Футболчи ҳам, боксчи ҳам, соғлом бўламан деган инсон ҳам гимнастика қилиши керак. Иқтисодиётни ривожлантириш, ёшларга таълим бериш билан бирга уларни спорт билан шуғуллантиролсак, юртимизда соғлом зурриёд, соғлом миллат бўлади, – деди Президент.   

Шу мақсадда гимнастикани болалар боғчаларидан кенг жорий қилиш, қобилиятли спортчиларни саралашни шу босқичдан бошлаш, ҳар бир ҳудудда иккитадан гимнастика мактаби ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил Францияда бўладиган Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчи ва уларнинг мураббийларига алоҳида шароит яратиш, муносиб тайёргарлик кўришини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo