icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент жиззахлик ёшлар билан учрашди

08.04.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрида собиқ теннис корти биноси ўрнида киберспорт аренаси ташкил этилди. 1 минг 200 томошабинга мўлжалланган асосий зал замонавий ҳолатга келтирилди. Шунингдек, бу ерда 12 та ўқув ва машғулот хоналари, мажлислар зали, 35 ўринли ётоқхона ҳамда кафетерий мавжуд.

Арена универсал бўлиб, бокс, кураш, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка бўйича халқаро мусобақаларни, “Беш ташаббус” тадбирларини ўтказиш ҳам мумкин. Мажмуа таркибидаги IT академиясида ёшларга компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар, график дизайн, дастурлаш, робототехника ва бошқа йўналишлар ўқитилади. Бу соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” тизимини амалга ошириш режалаштирилган.  

Давлатимиз раҳбари бу ерда кибер спорт, шахмат, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатди, ёшлар билан мулоқот қилди.

- Бугун Жиззахнинг кўп жойларида бўлдик, янги лойиҳаларни бошладик. Албатта, вилоятнинг иқтисодиёти, бунёдкорлик кўлами аввалгидан анча юқори. Лекин энг муҳим ютуқ - ёшларимизнинг ҳаракати, нияти, ўзига ишончи. Биз белгилаб олган Стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ташриф давомида мутасаддилар арена фаолиятига доир режалар хусусида сўзлаб берди. Хусусан, жаҳон чемпионатларида иштирок этиш учун турли даражадаги турнирлар ғолиблари билан дўстлик мусобақалари ўтказилади.

Ҳар бир йўналиш бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларни профессионал спортга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo