icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ЕТТБ раҳбари шерикликнинг юксак даражасидан мамнунлигини билдирдилар

01.05.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Бугунги кунда банкнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари портфели 4,4 миллиард евродан ошган. Уларда хусусий сектор улуши 70 фоизга яқинлашди.

Ҳамкорлик йўналишлари ва кўламини, энг аввало, кичик ва ўрта бизнес, хотин-қизлар тадбиркорлиги, муқобил энергетика, рақамли технологиялар каби соҳаларда кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида янги Шериклик стратегияси қабул қилинди.

Банкнинг фаол кўмаги ва бевосита иштирокида давлат корхоналарини хусусийлаштиришга тайёрлаш тадбирлари олиб борилмоқда, банк-молия соҳасида йирик битимлар амалга оширилди, “яшил” энергетика, транспорт инфратузилмаси, экология, ва бошқа устувор йўналишларда меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси, “яшил” шаҳарларни ривожлантириш борасида янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Бўлажак Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисининг кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo