icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Геологиядаги муҳим йўналиш кўриб чиқилди

13.05.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.

Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда. Хусусан, 2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етди.

Давлатимиз раҳбари конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини айтган эди. Ўтган йили бу борада сезиларли силжиш бўлиб, тадбиркорлар томонидан 369 минг тонна кўмир қазиб чиқарилди.

Тақдимотда соҳадаги режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Қайд этилганидек, бу йил кўмир қазиб чиқариш 8 миллион тоннага етказилади. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади. “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида йилига 500 минг тонна кўмирни бойитиш ускунаси ишга туширилади.

Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.

Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда кўмир қатламларини баҳолаш ва бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг натижасида 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Мутасаддиларга соҳада халқаро стандартларни жорий этиб, кўмир сифатини ошириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo