icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент намунавий йўл инфратузилмасини кўздан кечирди 

31.05.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди.

Бухоро вилоятида 15 минг 400 километр автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Уларда кунига ўртача 45-50 мингта транспорт воситалари ҳаракатланади. Шу йил 29 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу соҳага алоҳида тўхталиб, йўлларни сифатли қуриш, кўчалар бўйида хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бу борада барча ҳудудларда ишлар бошлаб юборилган.   

Жумладан, Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг Қоракўл туманидан ўтган бир қисми намунавий шаклга келтирилди. Лойиҳага кўра, 4 тасмали йўл янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланган. Бунда мустаҳкамлиги юқори инновацион материаллардан фойдаланилгани эвазига йўлнинг сифати ошган. Масалан, ҳозирги анъанавий асфальт йўллар ўн беш йил атрофида қайта қурилса, янги лойиҳа бўйича йигирма йилгача хизмат қилади. Уларни жорий таъмирлаш оралиғи ҳам узаяди. Яна бир самарали томони, таъмирлаш жараёнида йўл қатламларини ўша жойнинг ўзида қайта ишлаб, янгилаш мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари аҳоли манфаатига қаратилган бундай ишларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

- Асосий вазифа - йўлларда сифат ва маданиятни таъминлаш, - деди Шавкат Мирзиёев.

Янги лойиҳада бу масала ҳам инобатга олинган. Йўл сифатини сақлаш мақсадида, меъёрдан ортиқ юк ташувчи транспорт воситаларининг вазн параметрларини вақти-вақти билан ўлчовчи кўчма тарози қўйилади.  

Шунингдек, бу ерда ёндош шохобча йўл ҳам қурилган. Янги белгилар, электрон табло ва қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатилган. Йўл бўйига манзарали дарахт кўчатлари экилган.

Президентимиз бу жиҳатга алоҳида тўхталиб, дарахт экиш йўл қурилиши билан бирга олиб борилиши шарт эканини таъкидлади. 

Шу ерда транспорт ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди.

Бухоро вилоятида бу борадаги режалар кўп. Илгари бир йилда ўртача 250-300 километр йўл ишлари бажарилган бўлса, биргина 2023 йилда 1 минг 255 километр йўллар таъмирланган. Бу йил ҳудуд бўйича 1 минг 316 километр йўлни реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Шуларнинг давоми сифатида Ғиждувон туманидан Туркманистон чегарасигача 155 километр йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди.

Йўлсозлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг ривожланган давлатларда малака оширишини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

Бухоро шаҳрини ривожлантириш концепцияси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, шаҳарда “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи бунёд этилиши режалаштирилган.  Боғда Бухоро тарихи замонавий ёндашувлар асосида намоён этилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳанинг ғоявий мазмуни ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo