icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди

04.06.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари «ACWA Power» билан самарали шериклик олиб борилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Ушбу компаниянинг мамлакатимиз энергетика тармоғини "яшил" технологиялар асосида модернизация қилишдаги етакчи ўрни қайд этилди.

Бугунги кунда жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 17 миллиард доллардан ошди.

Ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиядан янги компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика тармоғини ривожлантириш ва рақамлаштириш, иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, фармацевтика ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тиббий клиникалар очиш, туризм марказларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини илгари суриш ва бошқа йўналишларга доир қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo