icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Туман ва шаҳарларнинг мастер режалари юзасидан ахборот берилди

19.06.2024

Давлатимиз раҳбари туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди.

Бу ҳақда жорий йил 16 январда бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Мутасаддилар шу борада қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот берди.

Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.

Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган.

Масалан, аҳолиси тез ўсаётган 38 та туман марказлари ва шаҳарларда етарли уй-жойлар қуриш, аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун қулай масканлар ва истироҳат боғлари барпо этиш зарур.

Туристик салоҳияти юқори 20 та туманда меҳмонхоналарни кўпайтириш, пляж, экологик, тиббиёт, спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар оқимини 2,5 карра ошириш имконияти бор.

Ҳудудидан магистрал йўллар ўтган 68 та туманда 400 дан зиёд мотел, кемпинг, ошхона, дўкон ва автосервислар ташкил этиш мумкин.

Умуман, мастер-режалар асосида бўладиган лойиҳалар ҳисобига  40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари ташкил қилишни ҳозирдан бошлаш лозимлигини таъкидлади.

Мастер режалар ишлаб чиқилиши ва мониторинги бўйича вертикал тизим яратиш вазифаси қўйилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo