icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “BYD” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

27.06.2024

27 июнь куни Жиззах вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти Ван Чуаньфуни қабул қилди.

Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонанинг муваффақиятли фаолияти катта мамнуният билан қайд этилди. Бугун заводдан биринчи электромобиль чиқди.

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Корхонада пайвандлаш, бўяш ва йиғиш жараёнларини ўз ичига олган юқори технологик ишлаб чиқариш ташкил этилган.

Учрашувда Президентимиз яқин истиқболда моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.

Бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш, маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда автомобилларни Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига экспорт қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Компаниянинг мамлакатимизда “яшил” транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режалари ҳам қўллаб-қувватланди. Бу қўшма инновацион тадқиқот марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, электр транспорти учун техник регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда “Blade” авлодига мансуб батареялар ва “BYD” электробусларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo