icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт бердилар

13.11.2024

13 ноябрь куни COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Лойиҳанинг экологик аҳамияти алоҳида қайд этилди. Узатиладиган энергия - бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради.

Шу орқали томонлар Париж битими ва Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

Мамлакатларимиз қайта тикланувчи энергиянинг катта захираларига эга бўлиб, глобал энергетик ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Президентимиз бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Яшил" энергетикани жадал ривожлантириш бўйича катта дастур қабул қилинган. Мамлакатимизда ҳар йили 2 гигаваттга яқин қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача тармоққа қўшимча 2,6 гигаватт қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватлари ва 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари уланади.

2030 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 40 фоизга етказиш, шунингдек, 4,2 гигаваттлик энергия сақлаш тизимларини яратиш режалаштирилган.

Ишга туширилаётган лойиҳанинг иқтисодий самарасини барча иштирокчилар ҳис этишига ишонч билдирилди.

Ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси ривожланади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари кенгаяди. Энг муҳими, аҳоли турмуш даражаси ошади.

Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан, қўшма корхона ташкил этиш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу минтақавий лойиҳани биргаликда амалга оширишга интилиши қатъий эканини тасдиқлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo