icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Навоий вилоятида инвестиция ва бандлик имкониятлари катта

07.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Навоий вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Навоий – ҳам ҳудуд, ҳам инфратузилма, ҳам саноат салоҳияти жиҳатидан катта вилоят. Сўнгги етти йилда 8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 6 минг 500 та лойиҳа ишга туширилган. Бу йил 2 миллиард 200 миллион долларлик 577 та лойиҳа якунланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган ойда вилоятга ташрифи чоғида иқтисодиётни янада ривожлантириш, қўшимча имкониятларни излаб топиш бўйича топшириқлар берилган эди. Йиғилишда шу асосида тайёрланган таклифлар кўриб чиқилди.

Масалан, Кармана туманидаги кимё технопаркига туташ яйлов ерда янги саноат корхоналарини жойлаштириш мўлжалланмоқда. Инфратузилма ва хомашё борлиги боис у ерда келгуси йилнинг ўзида каолин, кварц, диоксид кремний, мато бўёғи лойиҳаларини бошлаш мумкин.

Хитойлик инвесторлар Хатирчи туманида кварц ва гранитни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш ташаббусини билдирган. Конимех, Навбаҳор ва Учқудуқ туманларида жойлашган 11 та фойдали қазилма майдони ҳам ўзлаштириш учун истиқболли.

“Айдаркўл” атрофидаги 150 гектарда меҳмонхона ва дам олиш масканлари барпо этилса, 10 минг нафаргача сайёҳларга хизмат кўрсатадиган лойиҳалар амалга оширилади, 200 та иш ўрни яратилади. Нуротанинг Сентоб, Хатирчининг Лангар ва Ангидон қишлоқларида 200 та оилавий меҳмон уйи ташкил этилиши йилига 600 мингга яқин сайёҳларни жалб қилиш, 500 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш имконини беради.

Юртимиздаги яйловларнинг 43 фоизи Навоий вилоятида, лекин унинг 5 фоизидан фойдаланаяпти, холос. Шу боис 350 минг гектар яйловга дрон билан иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зиравор уруғлар сепилади ҳамда аҳолига бўлиб берилади. Томди ҳамда Учқудуқ туманларида эчкичилик ва қўйчилик ривожлантирилади.

Шунингдек, Томди ва Нурота туманларини қурилиш материаллари, чорвачилик ҳамда туризмга, Хатирчини тўқимачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш учун барча шароит бор. Хусусан, Хатирчида гени ўзгармаган ва органик маҳсулот сертификатини берадиган замонавий лаборатория ташкил қилинмоқда. Мазкур туманда 500 гектар, Навбаҳорда 200 гектар адир ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо қилинади.

Далалар ва маҳаллаларда бозорбоп маҳсулотлар етиштириш рағбатлантирилади. Жумладан, Италиядан кунгабоқар уруғи олиб келиб, такрорий экин сифатида 10 минг гектарда экишни таклиф қилинмоқда. Натижада 5 минг аҳоли қўшимча даромадга эга бўлади, ишлаб чиқариладиган кунгабоқар ёғи вилоят аҳолисининг йиллик талабини қоплайди. Пахтачиликда ҳам ҳудуд тупроғига мос, сувсизликка чидамли гўза Хитой навларини экиш кенгайтирилади.

Бу йилнинг ўтган даврида вилоятда 111 минг аҳоли ишга жойлаштирилган. 2025 йилда 140 минг аҳолининг бандлигини таъминлаш, 10 мингта оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Йиғилишда Навоий вилояти ҳокими шу каби ресурсларни ишга солиш, 2025 йилда тармоқ корхоналаридан ташқари 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 320 миллион доллар экспортни таъминлаш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Лекин булар вилоят салоҳияти даражасида эмаслиги боис режаларни қайта кўриб чиқиш топширилди.

Янги лойиҳаларни кўпроқ Конимех, Нурота, Хатирчи ва Томди туманларида жойлаштириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Ишсиз аҳолини замонавий касбларга ўқитиб, юртимизда ва чет элдаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси белгиланди. Иқтисодий имкониятлари кенг, шу билан бирга, аҳолиси нисбатан кўп бўлмаган Навоий вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мумкинлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo