icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Газ қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

19.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни газ қазиб олишнинг жорий ҳолати ва уни янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раиси жорий йилда бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилги устувор вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Қайд этилганидек, соҳада хорижий компаниялар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Улар иштирокида келаси йил газ қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш лойиҳалари шакллантирилди. Хусусан, замонавий технологиялар жалб қилиниб, янги эксплуатация қудуқлари бурғиланади ҳамда эскилари таъмирланади. 

Тармоқдаги асосий муаммо геология-қидирув ишларига узоқ йиллар етарлича эътибор қаратилмаганидир. Оқибатда айрим конлар фойдаланиш муддатини деярли ўтаб бўлган, яна баъзиларининг самарадорлиги паст. Шунинг учун замонавий технология олиб келиниб, 15 та янги истиқболли майдонда геология-қидирув ишлари бошланади. Сейсмик қидирув ҳудуди 6,5 минг квадрат километрга кенгайтирилади.

Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар ва экспертларни жалб этган ҳолда, геологияни ривожлантириш ва янги конларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун дастур ишлаб чиқиш топширилди.

“Ўзбекнефтгаз”да трансформацияни давом эттириб, таннархни камайтириш, халқаро кредит рейтингини яхшилаш вазифа қилиб олинган. Жумладан, келгуси йилда ишлаб чиқариш ва геология-қидирув лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро манбалардан маблағ жалб қилиниши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари соҳада инвестициялар, янги технологиялар билан бирга кадрлар масаласи муҳим эканини таъкидлади. Ўқитиш сифатини ошириб, замонавий мутахассислар тайёрлаш, чет элда ишлаётган малакали ватандошларимизни таклиф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo